Тошкент – Бишкек йўналишида рейслар сони кўпаяди

Uzbekistan Airways Тошкент - Бишкек - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейслар сонини кўпайтирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Uzbekistan Airways Тошкент - Бишкек - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейслар сонини кўпайтирмоқда.
8 майдан бошлаб Тошкентдан Бишкекка ва ортга душанба, пайшанба ва шанба кунлари ҳафтасига уч мартадан рейслар амалга оширилади.
Тошкент – Бишкек. Нархи: 1 054 000 сўмдан бошлаб.
Тошкент - Бишкек – Тошкент. Нархи: 2 158 000 сўмдан бошлаб.