ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. "Спутник V" вакцина ишлаб чиқарувчилари Бразилия дори-дармонларни назорат қилувчи органи - Anvisaни ёлғон маълумот тарқатгани учун судга беради, деб ҳабар қилмоқда "Спутник V" расмий Twitter саҳифаси.
“Бразилия назорат органи "Спутник V" вакцинасини синовдан ўтказимаганини тан олди. Биз атайлаб ёлғон ва ноаниқ маълумот тарқатгани учун Anvisa устидан Бразилия судига мурожаат қилмоқчимиз”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Бразилия дори дармон назорат органи "Спутник V" вакцинасини мамлакатга олиб киришга рухсат бермаган эди. Ушбу мавзуга бағишланган мажлисда муассаса вакиллари вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини шубҳа остига қўйувчи маълумотларни келтириб, уни мамлакатга олиб киришни таъқиқлаб қўйишган эди.
Ундан бир неча кун ўтиб Anvisaнинг дори-дармон бўлими менеджери Густаво Мендес, маҳаллий CBN нашрига назоратчи орган Россия вакцинасини “синов учун олмаганини ва синовдан ўтказмаганини” маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатларида рўйхатдан ўтказилган. Вакцина билан эмланганганлар сони 11 миллиондан ошиб кетган. Вакцина 93%дан юқори самарадорлик даражаси намойиш қилган.