Президентлар Бердимуҳамедовнинг отаси хотирасига дуо ўқишди - фото

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти отаси хотирасига бағишланган ифторликда иштирок этди.
Sputnik
1 / 11

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг отаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

2 / 11

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг отаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

3 / 11

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг отаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

4 / 11

Президентлар "Туркманбоши руҳи" масжидига ташриф буюриб Туркманистон етакчисининг марҳум отаси ҳақига дуо қилишди.

5 / 11

Президентлар "Туркманбоши руҳи" масжидига ташриф буюриб Туркманистон етакчисининг марҳум отаси ҳақига дуо қилишди.

6 / 11

Мажмуа яқинида Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.

7 / 11

Мажмуа яқинида Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.

8 / 11

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг отаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

9 / 11

Ашхобод халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

10 / 11

Ашхобод халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

11 / 11

Ашхобод халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашуви бошида Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди.
Расмий учрашувдан сўнг Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки мамлакат муфтийлари билан биргаликда "Туркманбоши руҳи" масжидига ташриф буюрдилар. Масжидда Қуръон тиловат қилиниб, Туркманистон етакчисининг марҳум отаси Маликгули Бердимуҳамедов ҳақига дуо қилинди.
Мажмуа яқинида Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.
– Ўзбек ва туркман халқлари қадимдан бир-бирига елкадош бўлиб, дўст ва биродар бўлиб яшаб келмоқда. Буюк мутафаккир Махтумқулининг:
Фироғийнинг икки кўзи бор, Бири туркман бўлса, бири ўзбегим, деган ўлмас сатрлари ҳам буни тасдиқлайди. Бугунги хотира маросими ҳам ана шу азалий қардошлик ва биродарлигимизнинг яна бир амалий намоёнидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Рўзадорлар Аллоҳ таолодан дунёга тинчлик, саломатлик, халқларимизнинг дўстлиги ва қардошлиги мустаҳкам бўлишини тилаб дуолар қилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди. Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 2021 йилнинг 18 апрел куни 89 ёшида вафот этган эди.