Ўзбекистон ЕИК билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Ўзбекистон ва ЕОИИ қонунчилигини мувофиқлаштириш мақсадида, Тошкенда бизнес жамоалар орасида учрашувлар, қўшимча маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган тадбири доирасида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолади. Бу ҳақида ЕИК раиси ёрдамчиси Ия Малкина хабар қилди.
Меморандум доирасида ЕОИИ Иқтисодий комиссияси Ўзбекистон ҳукумати билан савдо сиёсати, божхона-техник назорати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар обороти, молия бозори, транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва ЕОИИ қонунчилигини мувофиқлаштириш мақсадида, Тошкенда бизнес жамоалар орасида учрашувлар, қўшимча маслаҳатлашувлар ташкиллаштириш режалаштирилган.
Ундан ташқари, учрашувда “ЕОИИ доирасида 2025 йилга қадар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари”, “ЕОИИ қишлоқ хўжалик бозорини хавфли вирус ва ўсимликлардан ҳимоя қилиш” мавзусидаги ҳужжатлар имзоланган.
ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши иштирокчилари, шунингдек, навбатдаги учрашувни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ушбу ёндашув Ўзбекистонга келажакда ЕОИИга кириш учун якуний қарор қабул қилишга ёрдам беради.