Тожик-қирғиз чегарасида сув туфайли яна можаро авж олди

Исфарада Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида навбатдаги можаро авж олди, жанжал фуқароларнинг жабрланиши билан якун топди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Хўжаи Аъло қишлоғининг етти яшовчиси Исфара дарёсининг юқорисида жойлашган “Головной” сув тақсимловчи пунктида жабрланишди, деб хабар бермоқда Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот-хизмати.
Маълум бўлишича, куни кеча кечга томон, соат 16:00да Баткен тумани раиси Акилбек Оразов бошчилигида Қирғизистон фуқаролари томонидан уюштирилган иғво натижасида Тожикистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасида можаро юз берган.
Қирғизистон Тожикистон билан чегарага қўшимча қўшин юборди
Ҳодиса вақтида тошбўрон юз берган ва исфаралик яшовчилар турли даражада жароҳат олишган.
Таъкидланишича, сув иншооти қирғиз аҳоли яшаш пунктларидан анча олис масофада жойлашган, аммо бунга қарамай, қўшни мамлакат ҳукумати олисдаги аҳоли пунктлари фуқароларини шу ишга жалб қилиб, иғвогарлик йўли билан уларни можаро бошлашга ундамоқда.
Тожикистон ҳукуматининг эслатишича, 1924-27 ва 1989 йилги хариталарга мувофиқ, гидроиншоот Тожикистон ҳудудига қарашлидир.
“Головной” сув тақсимлаш пункти 68-йилда қурилган ва учта мамлакат – Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегара олди шаҳарлари ва туманларининг ирригация ишлари, ер хўжаликларини суғориш учун мўлжалланган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон келишуви: қайси участкалар Бишкек ихтиёрига ўтди? Ташиев баёноти
Аммо Қирғизистон ушбу иншоотни бирёқлама тартибда оккупация қилиб олган ва алоҳида раҳбарлар гражданский форма кийиб олган махсус хизмат жангчилари имкониятини Тожикистон чегара олди туманларининг тинч аҳолисига қарши қўлламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Сўғд раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев мавжуд зиддиятларни ҳал этиш бўйича кейинги режаларни муҳокама қилиш учун нейтрал ҳудудий зонада учрашган эдилар.
Томонлар чегара ва баҳсли ҳудудларда ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, шунингдек, суғориш ва сув ҳавзаси муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш ҳақида сўз юритдилар.
Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро юз берди
Эслатиб ўтамиз, давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми вақти-вақти билан икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ёки чегарачилари ўртасида зиддиятли зонага айланади.
Асосий сабаб - бу давлатлар ўртасидаги чегарани аниқлаб бўлмайдиган бўлинмаган ҳудудлар. Бугунги кунга келиб, 970 километрнинг атиги 504 таси белгиланган.
Мамлакатлар СССР барҳам топганидан буён 70дан зиёд баҳсли ҳудудлар тақдири бўйича келишувга кела олмаяптилар.