Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради

Президент Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ташриф дастурида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси вафот этди
Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.