Ўзбекистон Россиядан “Спутник V”ни етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни сўради

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустиндан “Спутник V”ни етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни сўради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тошкент Москвадан коронавирусга қарши вакцинани етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозон шаҳрида россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан учрашувда маълум қилди.
Арипов республикада аҳолини Спутник V” вакцинаси билан эмлаш муваффақиятли бошланганини таъкидлади.
“Биз сиздан унинг (“Спутник V” – таҳр.) ҳажмини кўпайтиришни сўраймиз, биз шартномани оширишга тайёрмиз ва уни (вакцинани – таҳр.) Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти бўлса, хурсанд бўлардик”, - деди Арипов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
"Спутник V" билан эмлаш бепул бўлади - Санэпидхизмат
Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган. Куни кеча мамлакатга “Спутник V” вакцинаси ҳам олиб келинди. 28 апрелдан Тошкентда 65 ёшдан ошган аҳоли “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошланди. 28 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 646 мингдан зиёд фуқаро эмланган