Деҳлида нафас олишдан азият чекаётган аёл бепул кислород олмоқда.
Карантин қоидаларига риоя қилмаган ва ниқоб тақмаганлар огоҳлантирилмоқда. Аҳолига ҳатто уйда ниқоб тақиш тавсия қилинган.
Касалхоналар коронавирус билан касалланганлар билан тўлиб тошмоқда.
Ҳиндистон кунлик аниқланаётган коронавирус ҳолатлари бўйича дунё рекордини янгиламоқда: суткасига 350 мингдан зиёд тасдиқланган ҳолат.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди миллатга мурожаат йўллаётиб, мамлакатни “коронавирус бўрон”и ларзага солганини айтди.
“Reuters” агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Нью-Деҳлида ҳар тўрт дақиқада бир киши коронавирусдан ўлмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонда тобора ортиб бораётган коронавирусга чалиниш ҳолатларига қарши курашда ёрдам учун мамлакатга 2,6 мингдан ортиқ ходимини жўнатди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коровирус билан касалланган 18 миллиондан ошиб кетган.