Ўзбекистонда неча киши пенсия ва нафақа олади?

Жорий йилнинг 1-чоракда 86 535 нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2021 йил 1 апрель ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 млн нафарга яқинлашиб, аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Шундан, 3,5 млн нафарга яқинини пенсия ва 400 минг нафардан ортиғини нафақа олувчилар ташкил этади.
Жорий йилнинг 1-чоракда 86 535 нафар фуқарога пенсия ва нафақа тайинланган. Шундан 68 594 нафарига пенсия ва 17 941 нафарига нафақа тайинланган.
Пенсия қандай ҳисобланади?
Маълумот учун, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 262 470 сўмни, ёшга доир энг кам пенсия 513 350 сўмни, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа 513 350 сўмни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқораларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмни ташкил этади.