ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 378 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 90 008 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланган янги ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (180), Тошкент вилояти (75) ва Самарқанд вилояти (73) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қолган ҳудудларда бир нафардан тўққиз нафаргача кишида инфекция аниқланган.
Мамлакатда жами 86 449 (+269) киши ушбу дардни енгган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Қурбонлар сони ўзгаришсиз (646 нафар) қолган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2913 нафар бемор даволанмоқда.