ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг брифинги давомида кутилмаган ҳодиса рўй берди.
Псаки журналистларнинг саволларига жавоб бераётган бир пайтда ён томондан нимадир ғичирлаб кетди. У ўз чиқишини бир неча сонияга тўхтатиб, у ёққа қарашга мажбур бўлди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода аввалига матбуот котиб қўрқиб кетганини пайқаш қийин эмас.
Псаки буни ҳазилга йўйиб, эҳтимол, бу АҚШнинг 16-президенти Авраам Линколннинг арвоҳи бўлганини айтди.
“Қўрманг, Линколн руҳи кезиб юрган бўлиши истисно қилинмайди”, - деди кулиб Псаки.