ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Кемаларга қарши ракеталар, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва яна кўпроқ “Javelin” мажмуалари – америкаликлар Украинага учар қуроллар етказиб беришнинг янги режасини ишлаб чиқишмоқда. Ғарб ОАВларининг таъкидлашича, бу Киев ва Москванинг тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашуви бўлган тақдирда зарур. Россия Мудофаа вазирлиги машғулотлар якунлангандан сўнг қўшинларни олиб кетиш тўғрисида эълон қилганига қарамай, Пентагон минтақани янада милитаризация қилиш имкониятидан воз кечиши даргумон.
Ҳарбийча “халява”
НАТО етарлича аниқ тушунтириб қўйдики, Украина учун Россия билан жанг қилмоқчи эмас ва Донбассга аскар жўнатмайди. Аммо Ғарб Киевни моддий-техник қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди.
Альянснинг жосус самолётлари учувчисиз учар қурилмаслари ҳар куни Қора денгиз осмонида ва тўқнашув чизиғида гирдикапалак бўлиб, Украина бош штабига ахборот етказиб турибди. ДНР ва ЛНР разведкаси ҳамиша Украина Қуролли кучлари (УҚК) окопларда чет эл ҳарбий мутахассисларини кўради. Киевга мунтазам махфий юк ортилган НАТОнинг ҳарбий-транспорт самолётлари қўниб туради.
Апрель охирида эса АҚШ Сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси “Украина билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги икки партияли қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга мувофиқ Киевга ҳарбий ёрдам 300 миллион долларгача кўпайтирилади. Украинанинг Вашингтондаги элчиси Оксана Маркарованинг ижтимоий тармоқда маълум қилишича, бу пулларга учар қуроллар харид қилишади.
“The Wall Street Journal” нашри Пентагон Украинага ҳаво ҳужумига қарши воситалар, кемага ва танкка қарши ракеталар, тезкор-тактик зарба берувчи мажмуалар тақдим этмоқчи эканини таъкидлади.
Кўриниб турибдики, энг мураккаб қуролларни ғарб мутахассислари ёяди ва созлайди – украиналик ҳарбий бунга ҳозирча тайёрланмаяпти. Демак, альянснинг кичик қисми эҳтимолий қуролли тўқнашувда Украина Қуролли кучлари томонидан қатнашади.
Киев ҳукумати бепул нарсанинг ҳидини олиб, зудлик билан яна талаб қилишга киришишди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Рейтер агентлигига берган интервьюсида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкендан радиоэлектрон курашнинг замонавий воситалари билан таъминлашда кўмак сўраганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, бу УҚКга “Россиянинг украин коммуникацияларини блоклаш қобилиятига қарши туриш” учун зарур.
Қолаверса, кўплаб мутахассисларнинг ишончи комилки, Донбассда Ғарбнинг РЭБ мажмуалари аллақачон ёйилмоқда. Алексей Леонков айнан уларни шошилинч юк ташиш самолётлари билан Киевга ташишмоқда деб ҳисоблайди. Бу тан олинмаган республиканинг халқ милициясининг ОБСЕ миссияси дронлари тез-тез ҳавога кўтарила олмаётгани ҳақидаги яқинда хабар қилган маълумотларини билвосита тасдиқлайди – бошқариш сигнали украин томонидан ўчириляпти.
Ракеталар кўпаяди
Донбассда вазият кескинлашган тақдимда, Вашингтон УҚКга тақдим этадиган аниқ қуролларни ҳозирча айтишмади. Эҳтимол, Пентагон Украина ҳаво ҳужумига қарши тизимини “Patriot” зенит-ракета мажмуалари билан кучайтиради – Киев уларни анчадан буён сўраб келади.
Апрель ўртасида эса Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак АҚШдан том маънода “Патриотларни” Украинада ёйишни талаб қилди ва оғзини тўлдириб УҚК “бутун Ғарб учун” Россияга қарши мудофаани ушлаб туришини айтди. Бундан ташқари, Киев ҳукумати фикрига кўра, Америка зенит-ракета мажмуаларининг бир нечтаси НАТОга кириш жараёнини тезлаштирган бўларди.
Кемага қарши ракеталарга тўхталадиган бўлсак, Пентагон Украинага “Harpoon” партиясини бериши мумкин. Ҳа, Киевнинг бу қуролни қўллаш учун ҳаво ва денгиз платформалари йўқ, аммо “Гарпунлар”ни соҳил вариантида ҳам ишга солишади. Отиш масофаси – 280 километр. Эслатамиз, Қора денгиз флоти кемалари қанотли “Калибр”лар билан икки минг километрдан зиёд масофада ўқ узиши мумкин.
Душман мудофаасининг чуқурликдаги нишонларини яксон қилиш учун Украинанинг пиёдалар қўшинига Американинг “HIMARS” тезкор-тактик мажмуаларини ажратишлари мумкин. У отиш масофаси бўйича Россиянинг “Искандер-М”ларидан ортда қолади. Бундан ташқари, УКҚга учинчи авлод “Javelin” танкка қарши мажмуалар етказиб берилишида давом этади – бунга пул ажратишди.
Етти йиллик етказиб бериш
Америкаликлар УҚКни Донбассдаги фуқаролар урушининг энг бошидан буён фаол таъминлаб келмоқда. Зирҳли техника учун эҳтиёт қисмлари ва ўқотар қуроллар учун ўқ-дориларни асосан собиқ социалистик лагерь мамлакатларидан харид қилишса, барча турдаги қўшимча қурол-яроғ ва махсус техникаларни эса аввало АҚШдан олишади.
Аввалига Вашингтон учмас маҳсулотлар билан чекланди. Хўш, 2019 йили Киев икки мингтача бронжилет, йигирмата AN/TPQ-48A, 35 та HMMWV зирҳли автомобиль ва дала госпиталини олди. 2015 йили 130 та “Ҳаммер” ва 5 та тезюрар картер. 2016 йили 14 та радиолокацион станция, икки мингдан зиёд тунда кўриш асбоблари, 5 та тиббиёт эвакуация кўринишидаги HMMWV зирҳли автомобиль, 24 та RQ-11B Raven енгил учувчисиз учур қурилма. 2017 йили яна 40 та “Ҳаммер” ва 700 га яқин радиостанция олди.
2018 йили Пентагон Украинага учар қуролни жўнатди – 35 та FGM-148 “Javelin” танкка қарши ракета мажмуалари ва уларга 210 та ракета. Киев Вашингтондан “Жавелин”ларни 2014 йилдан буён сўраб келарди ва улар ҳал қилувчи ғалабани келтиради деб ҳисобларди. Америкаликлар шартига кўра, бу мажмуалар жанг қилаётган томонларнинг туташув чизиғида бевосида қўлланилмаслиги шарт ва тўлиқ “Россия агрессия” юзага келган тақдирга, жангга ташланиши мумкин.
“Жавелин”лардан ташқари, 2018 йили Пентагон УҚКга 2,5 мингта тунда кўриш асбоблари, мина излагич партияси, эвакуацион “Ҳаммерлар”, снайперга қарши курашишнинг уч та тизими ҳамда 30 та йўлтанламас, иккита РЛС ва 10 миллионлик тиббиёт асбоб-ускуналарини тақдим этди. 2019 йили қўллаб-қувватлаш тахминан шу даражада бўлди, жами 361 миллион долларлик. 2020 йили Вашингтон 510 миллион доллар сарфлади. Украинага “Жавелин”нинг навбатдаги партияси олиб келингани маълум. Бундан ташқари, сентябрда Давлат департаменти Киевга 600 миллион долларлик 16 та “Mark VI” патрул катерларини сотишни маъқуллади. Аммо уларни қачон беришади, хабар қилишмади.