Қайси давлатлар ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда?

SIPRI ҳисоботига асосан Россия мудофаа бюджети бўйича 4-ўринда, Global Firepower дунё ҳарбий қудрат рейтингида эса 2-ўринни эгаллади.
Sputnik
Бу "ёнбошлик" давлат бошқарувининг юқори сифати, ҳарбий қурилишининг тўғри стратегияси ва Россия мудофаа саноатининг самарадорлигидан далолат беради.
Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, Россия Федерацияси 2020 йилда ҳарбий харажатларга 61,7 миллиард доллар сарфлади ва дунёда 4-ўринни эгаллади.
Жаҳонда ҳарбий харажатларни 2,6 фоизга ошириш бўйича жаҳон тенденцияси кузатилаётганда, Россия 2020 йилда тасдиқланган мудофаа бюджетидан 6,6 фоиз кам маблағ сарфлади.
Олдинроқ, 2019 йилда Россия Федерациясининг ҳарбий харажатлари 65,1 миллиард долларни ташкил этган, ўтган йилда харажатлар 3,4 миллиард долларга камайди.
АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база учун жой излаяпти. Пентагон Ўзбекистонни танлайдими?
Москванинг мақсади - тийиқсиз ҳарбийлаштириш эмас, мудофаа қобилияти оқилона ва етарли бўлиши керак.
Ҳарбий харажатлари энг катта бўлган давлатлар бешлигига АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Буюк Британия киритилди, улар дунё харажатларнинг 62 фоизини ташкил этади - 1,98 триллион доллар.
Нисбатан унча катта бўлмаган ҳарбий бюджетга қарамай Россия Global Firepower ҳарбий қудрат глобал рейтингида Қўшма Штатлардан кейин 2-ўринда, Хитой 3-ўринда, Ҳиндистон 4-ўринда, Буюк Британия эса қудратли бешликка киритилмади (8-ўринда).
Катта ютуқлари Россия ҳарбий саноатининг тўғри стратегияси, давлат бошқаруви ва миллий мудофаа-саноат комплекси самарадорлиги ва юқори технологик қуролларни ишлаб чиқариш билан изоҳланади.
Рус-тожик қўшма ҳарбий машқлар – Афғонистондаги жиҳодчиларга огоҳлантириш
Global Firepower Россия Федерациясининг ҳарбий бюджетини фақат 11-чи поғонага қўйиши қизиқ, бу турли хил ҳисоблаш усуллари билан изоҳланади. Шуни инобатга олиш керакки, ҳарбий харажатлар давлатнинг қуролли кучларга сарфланадиган барча харажатларини, шу жумладан иш ҳақи, қурол-яроғва ҳарбий техникани харид қилиш, ҳарбий қурилиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик, бошқарув ва фронт орқасидаги таъминотни ўз ичига олади. Қурол-аслаҳа харажатлари умумий ҳарбий харажатларнинг кичик қисмини ташкил этади.
Албатта, барча ҳарбий харажатлар "шаффоф" эмас, SIPRI рейтингининг объективлиги нисбий, 6та ёки 9та нолга тенг бўлган рақамлар қўшинларнинг жанговар тайёргарлигига бевосита боғлиқ эмас. 2020 йилда НАТО давлатларининг ҳарбий харажатлари бир триллион доллардан ошди - бу Россиядан 25 баравар кўп. Шунга қарамай 20 йиллик ҳарбий операциялар давомида “Толибон”* устидан ғалаба қозонмасдан Ғарб коалицияси Афғонистонни шармандалик билан тарк этмоқда.

Постсовет ҳудуд

Россияни ҳисобга олмаганда, МДҲ давлатларининг ҳарбий харажатлари жуда кам кўринади ва жадвалда улар етакчи давлатлардан анча узоқликда жойлашган.
Россиянинг ҳарбий ривожланиш стратегияси - энг кам маблағ эвазига энг яхши натижа - постсовет ҳудудида муваффақиятли. Москва иттифоқчиларга қурол билан ёрдам беряпти - ички Россия нархларида ва баъзи намуналар бепул етказиб берилади. Эслатиб ўтаман, 2016-2020 йилларда қурол экспорти бўйича илгари нашр этилган SIPRI ҳисоботида Россия дунёда АҚШдан кейин 2-ўрин берилган эди. Бу ҳарбий харажатларни даромадларга ва МДҲ (КХШТ) жамоавий хавфсизлик тизимига айлантиришнинг бир тури.
Масалан, 2015 йилдан бошлаб Қозоғистон МДҲ давлатларидан биринчи бўлиб, Россиядан имтиёзли шартларда 12 та Су-30СМ қирувчи-бомбардимончи самолётларини, шунингдек Ми-171Ш ва Ми-35 ҳарбий транспорт ва ҳужум вертолётларини, замонавийлаштирилган Ил-76МД-90А самолётларини сотиб олди. Аввалроқ, республика Су-24 фронт-бомбардимончи самолётлари, МиГ-31 ва МиГ-29 қирувчилари, С-300 зенит-ракета мажмуаларини бепул қабул қилди.
Беларусь Россиядан кўп турдаги қуролларни олади. Аввалроқ республика Мудофаа вазирлиги С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олиш бўйича шартнома тайёрланаётгани ҳақида хабар берганди. Ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учун С-300ПС ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг 4та зенит-ракета бўлинмаси сотиб олинди. Аввалроқ Беларусь 8та С-300ПМУ-1 комплекти, 4та “Тор-М2” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими (батарея) ва улар учун ракеталар партиясини (2017 йилги шартнома бўйича) олганди. Етказиб берилган қуроллар катта қисми – имтиёз шартлар асосида ёки бепул.
Шўнғувчи BOSS: Россия янги сувости кемасини экспорт қилади
Арманистонга 2та С-300 ҳаво мудофааси ракета дивизиони (МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаанинг ягона тизимини шакллантириш доирасида) бепул тақдим этилди, Россиянинг сотиб олинган тўртта “Искандер-Э” ракета тизимининг (ва 25та ракета) дунёдаги биринчи мамлакат бўлди. 12 та Су-30СМ қирувчиси, "Бук-М1-2", "Тор-М2КМ", "Оса-АК" зенит-ракета комплекслари, ТОС-1А "Солнцепек" оғир огнемёт тизимларини олди.
Москва Ереванга Россиянинг ички нархларида қурол-яроғ етказиб беради, шунингдек 300 миллион доллар миқдоридаги давлат қарзларига ёрдам беради. Ҳар қандай қурол шунчаки восита, унга моҳир қўллар зарур. Билим ва тажриба – эришиб бўладиган нарса, ва нисбатан кам харажатли.
Бошқа томондан НАТОга аъзо бўлиш узоқ даврида Болтиқбўйи давлатларининг ҳарбий бюджетлари бирорта жанговар самолёт, танк ёки кемага эга бўлмади (эски миналар тозалаш воситалари ва янги қайиқлар ҳисобга олинмайди).
Польша охирги “Orzel” сувости кемаси (СССРда ишлаб чиқарилган)ни йўқотди, ер усти флоти ёмонлашишда давом этмоқда.
Руминия эски совет давридан қолган "Миг" самолётларидан фойдаланмоқда. Бу Афғонистон, Ироқ, Сурияда ва бошқа можароли нуқталарда ҳарбий ғалабаларсиз, қўшинларнинг жанговар самарадорлиги сезиларли даражада ошмасдан, гипертовушли ракеталарсиз, катта пулларни кўкка совуриш "стратегиясининг" ўзига хос проекциясидир.
Қандай бўлмасин, бугунги кунда ва яқин келажакда дунёнинг кўплаб давлатлари ички сиёсий беқарорликка - фуқаролар уруши ёқасида ёки халқаро терроризмга қарши курашда – ҳарбий операциялар шаклида кураш олиб боришга мажбур бўлмоқда. Буларнинг барчаси мудофаа харажатларининг янада ўсишини олдиндан белгилаб беради.