ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Орол денгизи ҳудудида Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида икки минг дона тувалоқ табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда РИА Новостига Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Қизил китобга киритилган қушлар Бирлашган Араб Амирликларидан келтирилди.
"Абу-Дабидаги International fund for houbara conservation марказида этиштирилган жами 2000 нафар тувалоқ табият қўйнига қўйиб юборилди", - деди Давлат атроф-муҳит қўмитаси вакили.
Қушлар Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот вилоятида "Оролга ҳаёт қайтади" дастури доирасида қўйиб юборилди.
2020 йилда Бирлашган Араб Амирликларидан, шунингдек Навоий ва Бухоро вилоятларида жойлашган иккита питомникдан олиб келинган 2,8 мингдан зиёд тувалоқ Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлига ва Орол денгизи ҳудудига қўйиб юборилди.
Питомник асосчиси шайх Сейф Бен Заед Ал-Наҳян. Уларнинг ишини назорат қилиш Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширилади.
2006 йилдан бери қарийб 20 минг дона қуш табиатга қўйиб юборилган.