ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса 27 апрель куни соат 11:40 да “Обод турмуш” МФЙда жойлашган уйда содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган.
Ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган. Портлаш табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозир ФВВ қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.