ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 275 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 89 630 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Энг кўп аниқланган ҳолатлар Тошкент шаҳри (141), Тошкент вилояти (55) ва Самарқанд вилояти (35) ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган ҳудудларда иккитадан еттитагача янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Мамлакатда коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 86 180 (+204) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, кеча бир бемор вафот этган ва пандемия қурбонлари сони 646 нафарни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2804 нафар бемор даволанмоқда