Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда - Шойгу

Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда – Россия мудофаа вазири
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда, шу муносабат билан Россия ва Тожикистон ушбу йўналишдаги таҳдидларни биргаликда қайтариш устида иш олиб бормоқда, деди сешанба куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. РИА Новости хабарига асосан.
"Қўшни Афғонистондаги вазиятнинг таназзулга учраши фонида биз биргаликда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни қайтаришни режалаштирмоқдамиз, машқлар давомида ўзаро амалий алоқалар масалаларини ишлаб чиқмоқдамиз", - деди Шойгу Душанбедаги ҳамкасби Шерали Мирзо билан музокараларда.
Ўтган ҳафта республикада 201-Россия ҳарбий базаси ва Тожикистон Қуролли Кучлари билан биргаликда қўшма тактик машқлар бўлиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, иккаласининг умумий вазифаси - Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш, "шуни ҳисобга олган ҳолда биз Тожикистон томонини қўллаб-қувватламоқдамиз, мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка, 201-Россия ҳарбий базаси фаолиятига эътибор кучайтирамиз", - деди Шойгу.