ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу режалар президент Шавкат Мирзиёевга “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” компанияларини трансформация қилиш борасидаги тақдимот давомида маълум қилинган.
“Яна бир янгилик – Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳам йўловчиларга катта қулайликлар яратади”, - деди Асадов брифингда.
Шунингдек, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши кутилмоқда.