Бундан 55 йил олдин, 1966 йилнинг 26 апрел, тонг соат 5:23да Тошкент шаҳрида кучли зилзила содир бўлган эди.
Ер қимирлаш эпицентри шаҳар марказига тўғри келгани ва зилзила кучи 8 балл бўлгани туфайли, Тошкентда 1373 уй ва иншоотлар бузилиб кетган, 300 минг киши бошпанасиз қолган эди. Шаҳарда 16 минг палатка қуриб уйсиз қолган фуқаролар вақтинча палаткаларда яшашга ўтган эди.
Ўшанда бутун Совет Иттифоқининг барча республикаларидан қурувчилар, қурилиш техникаси ва қурилиш материаллари юборилган эди. Қисқа вақт ичида Тошкентда 9та қурилиш комбинатлари қуриб битказилди.
Қардош халқлар ёрдами билан 1966 йилнинг қишига қадар 78 минг оила уй билан таъминланган, 3,5 йилдан сўнг бузилган бинолари тўлиқ қайта тикланган ва 10 йилдан сўнг эса Тошкент СССРнинг энг кўркам шаҳарларидан бирига айланган эди. Шунингдек Ўзбекистон пойтахтида яшаётган миллатлар сони яна 100тага кўпайган эди.
Ер қимирлашининг санаси арафасида Ўзбекистон ФВВ энг замонавий сейсмик тренажер ёрдамида 1966 йил ер қимирлашини такрорлашди. Ушбу Кадрлардан яққол кўриниб турибдики, бундай ер қимирлашидан камдан кам бинолар омон қолиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида ер қимирлаши вақтида жон сақлаш учун энг яхши услубларни ҳам намойиш қилишган.
Ер қимирлаши даҳшати ҳамда, табиий офат вақтида қандай жон сақлаш мумкинлиги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.