ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва олимлари республикада зилзилаларни башорат қилиш йўналишида илмий-амалий базасини мустаҳкамлаш йўналишида фаол иш олиб бормоқда.
1966 йил 26 апрел куни эрталаб - бундан роппа-роса 55 йил олдин Тошкентда кучли зилзила юз берди.
Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон Фанлар академияси сейсмология институти раҳбари Вахоб Рафиков изоҳ берди.
"Бутун дунёда зилзилаларни башорат қилиш, албатта, олдиндан айтиб бўлмайди, шу жумладан қисқа вақт учун. Аммо биз бугун башорат қилишнинг илмий ва амалий базасини мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқдамиз", - деди мутахассис.
Рафиковга кўра, Ўзбекистон фаол сейсмик минтақада – Талас-Фарғона силжимаси ҳудудида жойлашган, у ерда 4,0-5,5 баллгача зилзилалар юз бериб туради.
“Агар мамлакат тарихий даврда содир бўлган зилзилаларни кўриб чиқилса, бу одатий ҳодиса” - дейди институт директори.
Бугунги кунда Ўзбекистонда шимолий-шарқий ва шарқий қисмларда энг фаол бўлган - зилзила эпимарказларининг 30та эҳтимолий зона аниқлаб олинди.
2021 йил охирига қадар ҳукумат топшириғига асосан сейсмик хавф хариталари асосида кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва оқибатларини бартараф этиш махсус дастур ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, апрел ойидан бошлаб республикада мавжуд ва қуриш режалаштирилган биноларнинг сейсмик электрон техник паспортлари тузилмоқда.
Шунингдек, зилзила тўғрисида хабар берувчи мобил иловани ишлаб чиқиш режалаштирилган.