“Оскар-2021” тақдирлаш маросимининг сара суратлари

Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг "Оскар" мукофотининг 93-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
1 / 17

Эмералд Феннелл энг яхши оригинал сценарий йўналишида ("Promising Young Woman" ("Умидли ёш аёл) "Оскар"ни қўлга киритди.

2 / 17

Актёр Брэд Питт мукофотни топшириш маросимида.

3 / 17

Иккинчи пландаги энг яхши актриса йўналишида "Оскар"га лойиқ кўрилган Юн Ё Жон.

4 / 17

Иккинчи пландаги энг яхши актёр йўналишида "Оскар"га номзод Пол Рэйси ва Лиз Ҳэнли Рэйси.

5 / 17

Миа Нил, Жамика Уилсон ва Серхио Лопес-Ривера энг яхши грим ва соч турмаги учун олтин ҳайкалчаларни қўлга киритишди.

6 / 17

"The Father" ("Ота") фильмидаги роли учун энг яхши актёр йўналишида "Оскар"га эга чиққан Энтони Ҳопкинснинг сурати. У тақдирлаш маросимига кела олмади.

7 / 17

"Минари" фильми учун энг яхши актриса ғолибаси Юн Ё Жон, "Judas and the Black Messiah" ("Иуда ва қора Масиҳ) фильмидаги роли учун иккинчи пландаги энг яхши актёр Дэниэл Калуя ва "Nomadland" ("Кўчманчилар ўлкаси") фильмидаги роли учун энг яхши актриса унвонига сазовор бўлган Фрэнсис Макдорманд.

8 / 17

Актриса Лаура Дерн маросимда нутқ сўзламоқда.

9 / 17

"Оскар" мукофотларини топшириш маросими одатда 28 февраль куни ўтказиларди, бу йил коронавирус пандемияси туфайли 25 апрелга кўчирилди.

10 / 17

Жон Батист, Трент Резнор и Аттикус Росс "Soul" ("Қалб") фильмига ёзилган оригинал энг яхши саундтрек учун "Оскар"га эга чиқишди.

11 / 17

Хлоя Чжао "Nomadland" ("Кўчманчилар ўлкаси") учун энг яхши режиссёр йўналишида "Оскар"ни илиб кетди.

12 / 17

Барча номзодлар ҳам Америкага шахсан кела олишмади, улар учун Европада бир неча майдонлар ташкил этилди - Париж ва Лондонда.

13 / 17

Энг яхши ҳужжатли фильм (My Octopus Teacher" ("Менинг саккизоёқ ўқитувчим") учун "Оскар"га лойиқ кўрилган Пиппа Эрлих ва Джеймс Рид

14 / 17

Актриса Оливия Колман тақдирлаш маросимида.

15 / 17

Энг яхши адаптация қилинган сценарий ("The Father" ("Ота") йўналишида "Оскар"ни қўлга киритган Флориан Зеллер.

16 / 17

Бу маросим пандемия даврида мукофотлар онлайн эмас, жонли равишда топширилган илк маросим бўлди.

17 / 17

"Кўчманчилар ўлкаси" фильми учун асосий мукофотни қўлга киритганлар Питер Спирс, Фрэнсис Макдорманд, Хлоя Чжао, Молли Эшер ва Дэн Жанви.

"Оскар"-2021:
Энг яхши режиссёр Хлоя Чжао - "Nomadland" ("Кўчманчилар ўлкаси"); энг яхши фильм "Nomadland"; Энг яхши актриса Фрэнсис Макдорманд - "Nomadland"; энг яхши актёр Энтони Ҳопкинс - "The Father" ("Ота"); иккинчи пландаги энг яхши актёр Дэниэл Калуя - "Judas and the Black Messiah" ("Иуда ва қора Масиҳ"); иккинчи пландаги энг яхши актриса Юн Ё Жон - "Minari" ("Минари"); хориж тилидаги энг яхши фильм "Druk" ("Яна биттадан"); энг яхши оригинал сценарий Эмералд Феннел - "Promising Young Woman" ("Умидли ёш аёл); энг яхши қисқа метражли фильм "Two Distant Strangers" ("Икки нотаниш мусофир"); энг яхши қисқа метражли анимацион фильм "If Anything Happens I Love You" ("Нима бўлганда ҳам сени севаман); энг яхши адаптация қилинган сценарий The Father" ("Ота"); энг яхши анимацион фильм "Soul" ("Қалб"); энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм "Colette" ("Колетт"); Энг яхши ҳужжатли фильм "My Octopus Teacher" ("Менинг саккизоёқ ўқитувчим").