ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 9 майдан Тошкент – Сеул – Тошкент йўналишида иккинчи парвозни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шу тариқа, мунтазам қатновлар ҳафтасига икки мартадан бажарилади:
Тошкент – Сеул: якшанба ва пайшанба кунлари;
Сеул – Тошкент: душанба ва жума кунлари.
Хабарда ёзилишича, Тошкент – Сеул йўналишида чипта нархи 4, 435 млн сўмдан бошланади.