Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди

Силтаб кўтариш машқида икки ўзбекистонлик спортчи олтин медаль учун ўзаро беллашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Унда Руслан Нурудинов олтин медални қўлга киритиб, янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже ўзбекистонлик спортчилар Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевга жиддий рақиблик қилган.
Хитойлик полвон ушбу машқда 200 кг тошни бўйсундириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилган. Бу машқда Жўраев 194 кг, Нурудинов 188 кг натижа қайд этишди.
Оғабек Нафасов оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди
Силтаб кўтариш машқида Жўраев ва Нурудинов олтин медаль учун ўзаро беллашди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қаторида янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.
Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этди.
Оғир атлетика, Осиё чемпионати
Эркаклар, -109 кг:
1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 429 (188 + 241) кг
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 428 (194 + 234) кг
3. Янг Чже (Хитой) – 415 (200 + 215)