ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та, жумладан, 4 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Финал жангларида қатнашган 5 нафар Ўзбекистон вакилининг 4 нафари баҳсларни муваффақиятли якунлади. +91 кг финалида Баҳодир Жалолов мусобақа мезбонларидан бири Иван Верясовни нокаутга учратиб, турнирга чиройли якун ясаб берди.
Шунингдек, Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам олтин медални қўлга киритди.
Абдумалик Халаков (-60 кг) кумуш ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.