Ўзбекистон ва Тожикистон янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди

Икки мамлакат Транспорт вазирликлари вакиллари транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон Транспорт вазирликлари вакилларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Sputnik Тожикистон хабарига кўра, унда Панжакент (Тожикистон) ва Булунғур/Жомбой (Ўзбекистон) участкасида янги темир йўлини қуриш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Музокараларда Бекобод-Истиқлол темир йўлини электрификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, бу участкада транзит юк ташиш ҳажмини кўпайтириш имонияти кўриб чиқилган.
Абдулла Арипов Хўжандда Расулзода билан учрашув ўтказади
Йиғилишда томонлар Ўзбекистон-Тожикистон-Хитой транспорт йўлагини ривожлантириш ва Ҳаштяк-Бекобод назорат ўтказиш пунктини қайта тиклаш мавзуларига ҳам тўхтатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Душанбе шаҳрига Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрган. Улар тожикистонлик ҳамкасблари билан бирга президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи якунида имзоланиши кутилаётган лойиҳалар устида иш олиб боришади.