Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 89 минг нафардан ошди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 348 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами касалланганлар сони 89 027 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энг кўп касалланганлар Тошкент шаҳри (182), Тошкент (68) ва Самарқанд (40) вилоятларида қайд этилган. Қолган вилоятларда бир нафардан тўққиз нафаргача янги хасталанганлар аниқланган.
Мамлакатда касалликдан соғайганлар сони 85 764 (+228) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Антирекорд: Ўзбекистонда куни кеча 400 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Шунингдек, кеча 1 нафар бемор вафот этган. Шу тариқа пандемия қурбонлари сони 643 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2620 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.