ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Москва шаҳрида 27 апрелдан коронавирусга қарши эмланган 60 ёшдан юқори бўлганлар учун “Миллионта туҳфа” рағбатлантириш дастури бошланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Коронавирусга қарши эмланган кекса москваликлар қиймати 1000 рублга тенг туҳфа картаси ёки промокод олишлари мумкин. Карталар поликлиника ва эмлаш пунктларида тарқатилади. Дастурда вакцинанинг биринчи дозасини олганлар ҳам, 27 апрелга қадар тўлиқ эмланганлар ҳам иштирок этиши мумкин.
Собяниннинг сўзларига кўра, пулларни дастур ҳамкорларининг дўкон, дорихона ва кафеларида сарфлаш мумкин бўлади. Уларнинг кўпчилиги дастур иштирокчилари учун қўшимча чегирма ва бонусларни тақдим этишади.
Москвада 400 минг нафарга яқин кекса кишилар коронавирусга қарши эмланиб бўлган.