Ироқ пойтахти Бағдод жанубий-шарқида жойлашган Ибн ал Хатиб касалхонаси 25 апрель куни ёниб кетди. “Reuters” манбаси маълумотларига кўра, ёнғиндан олдин иккинчи қаватдаги кислород балонлари омборида портлаш содир бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 88 нафарга етган. Ёнғиндан 200 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.
Касалхонанинг бошқаруви, техник хизмат кўрсатиши ва хавфсизлигига масъул бўлганлар ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Ироқ ССВ раҳбари ва Бағдод ҳокими истеъфога чиқарилган.