ОАВ: АҚШда норозиликларни бостириш учун қирувчилардан фойдаланишмоқчи бўлишган

Қайд этилишича, худди шундай усул шу вақтгача Ироқ ва Афғонистондаги жанговар ҳаракат зоналарида фойдаланилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. ОАВ: АҚШда норозиликларни бостириш учун қирувчилардан фойдаланмоқчи бўлган
АҚШ Миллий гвардияси коронавирусга бўйича киритилган чекловлар туфайли юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий тартибсизликлар туфайли қирувчидан фойдаланиш вариантини ҳам кўриб чиққан. Бу ҳақда Los Angeles Times ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг март ойида гвардия “эҳтимолий ички миссия учун” F-15C ни жанговар шай ҳолатга келтириш бўйича буйруқ олган.
Норозилик оловида: АҚШ тартибсизликларда Россияни айблашга ҳаракат қилмоқда
Олинган маълумотларга кўра, тахминий операция тафсилотлари аниқлаштирилмаган, қирувчилардан норозичилар устидан минимал баландликда учиб ўтиб, уларни қўрқитиш ва тарқатиб юбориш мақсадида фойдаланишмоқчи бўлишган.
Қайд этилишича, худди шундай усул шу вақтгача Ироқ ва Афғонистондаги жанговар зоналарда фойдаланилган.
"Бу буйруқ бизнинг ҳарбийларимизни шарманда қилган бўлар эди... Худдики биз тинч аҳолига таҳдид қилаётгандек”, - деди манба.
Сайловдан сўнг АҚШда норозилик намойишлари бошланди - фото
Мавжуд маълумотларга кўра, директивалар расмий ёзма буйруқлар тарзида эмас, балки оғзаки ёки матн тарзида узатилган, бу эса ҳарбийлар ҳавотирини янада оширган.
Шу билан бирга, Калифорния миллий гвардияси раҳбари генерал-майор Дэвид Болудиннинг расмий вакили подполковник Жонатан Широма тартибсизликларни бостиришда F-15C дан фойдаланиш режасини рад этди.
"Биз самолётларимиздан тинч аҳолини қўрқитиш учун фойдаланмаймиз”, - дея изоҳ берган у нашрга.
The Times манбаларининг таъкидлашича, самолётни қўллаш тўғрисида буйруқ келиб тушмагани билан, бу сингари қарорнинг қабул қилиниши эҳтимоли миллий гвардиячиларни ҳавотирга солган.