Фарзандлар ва набиралар ёдда тутиши учун: Ғалаба боғида янги боғ яратилди

Тошкентда Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабанинг 76 йиллиги шарафига “Хотира боғи” халқаро акцияси бўлиб ўтди
Sputnik
Боғда 76та дарахтни экиш учун – фаоллар, волонтерлар, фахрийлар – жами 200 киши тўпланишди.
Ушбу акцияда Россотрудничество ваколатхонаси раҳбарияти, митрополит Викентий ва РФ элчихонаси вакиллари иштирок этдилар.
Маҳаллий фаолларнинг қайд этишларича, бу сингари боғларнинг асосий вазифаси – келажак авлодга ўз қаҳрамон-аждодлари ҳақидаги хотирани етказишдир ва бу бурч чексиз фахр ато этади.

"Менинг иккала катта буваларим уруш майдонларида жанг қилишган, шу боис бу акцияда иштирок этишни ўз муқаддас бурчим деб биламан. Ўша даҳшатли уруш якун топганининг 76 йиллиги муносабати билан 76та дарахт экилганида ҳам рамзий маъно бор”, —

Сергей Ежов

“Ғалабанинг 75 йиллиги” халқаро жамоасининг Ўзбекистондаги координатори

Хотира акцияси қандай ўтганини Sputnik Ўзбекистон сюжетида томоша қилинг.