ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги 122 нафар хорижий давлат фуқароларига яқин 40 йил ичида Россияга киришни таъқиқлаб қўйди.
Ушбу чоралар Москвада ҳукуматга қарши бўлиб ўтган норозилик намойишларида иштирок этган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилган.
"Москва ҳудудида бўлиб ўтган ноқонуний норозилик намойишларида иштирок этган 122 нафар хорижий фуқароларга нисбатан, Россия 114-сонли ФҚнинг 27 банди 1.1. бўлимига асосан Россия ҳудудига киришни 40 йилга таъқиқлаш тўғрисида қарор чиқарилди”, - деди Москва ИИББ Миграция бўлими бошлиғи Дмитрий Сергиенко.
Бундан ташқари, Россия ИИВ террорчилик фаолиятида иштирок этгани гумон қилинаётган 10 нафар хориж фуқароларига ҳам Россия ҳудудига киришни таъқиқлаб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган узбекистонликлардан оммавий норозилик тадбирларида иштирок этмасликни сўраган эди.