Қирғизистонда қўйнинг янги гўштбоп зоти етиштирилди. Вазни 180 кг, нархи 50 минг $

Қирғизистонда селекция йўли билан қўйнинг янги зоти яратилди ва рўйхатга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қирғизистонда селекция йўли билан қўйнинг янги зоти яратилди ва рўйхатга олинди. Катта қўйнинг вазни 180 килограммга етади. Бу ҳақда Қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақавий ривожланиш вазири Асқарбек Жанибеков Sputnik Қирғизистон мултимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унга кўра, 15 апрел куни янги қўй зоти "Арашан" номи билан рўйхатга олинди. 1997 йилдан буён селекционерлар иш олиб боришди.
Новую породу овец вывели и зарегистрировали в Кыргызстане
"Маҳсулдорлик кўрсаткичлари жуда юқори. 6-7 ойда қўзиларнинг вазни 55-60, бир ёшда 75-80, катта қўчқорлар 175-180 килограммга етади. Бу фермерларимиз учун қўйчиликдан даромадни ошириш учун яхши имконият", - деди вазир.
Вазир зотга ички ва ташқи бозорда талаб катта эканлигини таъкидлади. Ҳозир жами 5 850 бош "тоза зот" мавжуд, уларнинг сони камлиги сабабли нарх юқори.
"Тўрт беш ойлик қўзичоқнинг нархи минг долларни ташкил этади. Нархи 50 минг долларга этадиган қўчқорлар ҳам бор. Ўртача наслдор қўчқор - 10 мингдан ва ундан ортиқ. Қозоғистон ва Россиядан буюртмалар кўп. Аллақачон бу зотли қўйлар сотилмоқда", деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари.