Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан бешта кийикни олиб чиқаётганда қўлга олинди

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани Жани-Жер ҳудудида кийиклар ортилган минивэн тўхтатиб қолинди. Тўртта кийикнинг шохлари арраланган бўлган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қирғизистондан Toyota Previa минивэнида ноқонуний равишда кийикларни чиқариб кетмоқчи бўлишди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таянган ҳолда.
Жониворларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолати чегара ходимлари томонидан Қадамжой туманининг Жани-жер ҳудудида тўсиб қолинган. Машина 49 яшар қирғизистонликка тегишли эканлиги айтилмоқда.
Кийиклар 1ёшдан тўрт ёшгача бўлган, тўрттасининг шохи арраланган.
Пять оленей на минивэне хотели вывезти из Кыргызстана в Узбекистан
Ҳозирда машина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси – Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Тергов давомида ҳайвонларни Ўзбекистонга ўтказиш режалаштирилганлиги маълум бўлган. Ҳайдовчининг ёнида зарур тегишли ҳужжатлар бўлмаган.
Пять оленей на минивэне хотели вывезти из Кыргызстана в Узбекистан
Ҳозирда кийикларнинг нархи аниқлаштирилмоқда.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг қўлга олинганлар ва кийиклар суриштирув учун масъул органларга топширилиши айтилмоқда.