Нима учун АҚШ барча урушларда мағлуб бўлмоқда

АҚШ Ҳисоб палатаси мамлакат қуролли кучларининг жанговар тайёргарлиги пасайганлигини тан олди.
Sputnik
Ғарб Пентагоннинг "кети узилмайдиган" урушларда - Афғонистон, Ироқ ва бошқа ривожланаётган давлатларда мағлуб бўлиш сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Парадокс шундаки, АҚШ ҳарбий бюджети йилига 700 миллиард доллардан ошиб кетиши муваффақият келтирмаяпти. Пул "армия мушаклари" деб айтилади, аммо долларларга ҳарбий ғалабани харид қилиб бўлмайди.
АҚШ Ҳисоб палатаси сўнгги 20 йил ичида бир нечта минтақавий можароларда иштирок этганлиги сабабли Америка қуролли кучларининг жанговар тайёргарлиги пасайганлигини қайд этди, сўнгги 75 йил ичида Пентагон учинчи дунё давлатларида олиб борган барча урушлари (1945 йил май ойида фашистлар Германияси устидан умумий ғалаба) муваффақиятсизлик билан якунланди, деб ҳисоблаш мумкин.
Рус-тожик қўшма ҳарбий машқлар – Афғонистондаги жиҳодчиларга огоҳлантириш
Назорат идораси мутахассислари таъкилашича, потенциал рақибларнинг кучайиши туфайли АҚШнинг шубҳасиз ҳарбий устунлиги йўқолди. Американинг "ҳукмронлиги" деярли ҳар қандай жанговар ўлчовда - денгиз, ҳаво ҳудуди ва космосда путур етказилган. Айтилишича, "ерда" ишлар яхшироқ, лекин Америка қўшинларининг Афғонистондан шармандали чиқиб кетиши (“Толибон”* босими остида) мутлақо бошқа нарсадан далолат беради.
Америка ҲДКнинг юқори жанговар тайёргарлигини тиклаш йўлидаги асосий тўсиқлари - сайёранинг турли бурчакларида кучларни жойлаштириш қобилиятининг пасайиши ва техник хизмат кўрсатиш қийинликлар, деб ҳисоблайди таҳлилчилар. Гўёки дунёнинг ўнлаб давлатларида юзлаб Пентагон базаларидан иборат улкан тармоқ барча турдаги қўшин ва ҳарбий техникани жойлаштириш учун идеал шароит яратмайди.
“Толибон”* қандай қилиб Афғонистондан АҚШ қўшинларини ҳайдаб чиқармоқда
Эҳтимол, жанговар тайёргарликка бир қатор кичик урушлар, яъни Пентагоннинг жанговар, (юқори технологик рақиб бўлмаган) муҳитга босқичма-босқич мослашишига зарар етказади. Бу деградация.
Америкалик сиёсатчилар Қўшма Штатларнинг буюк давлатлар орасида глобал етакчилигини сақлаб қолиш учун қуролли кучларнинг имкониятларини оширишга мунтазам чорлайдилар.
Анча бурун Пентагон бюджети йилига 700 миллиард доллардан ошди, аммо бу факт натижани кафолатламайди. Бунинг яна бир исботи - расмий равишда урушга тайёр эмас деб топилган - суперқиммат (1,5 триллион доллар) F-35 қирувчиси.
Россия ва Хитойни тийиб туриш учун қўшимча 715 миллиард доллар - арзимаган нарса, чунки Москва ва Пекин ўз мудофаа салоҳиятини оқилона етарлилик тамойиллари асосида қурмоқда, қуролларнинг сифатли устунлигига интилмоқда.
SIPRI ҳисоб-китобларига кўра, Россия ҳарбий харажатлари энг кўп бўлган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда туради. Нима бўлганда ҳам, Москва мудофаага Вашингтонга қараганда 10 баравар кам маблағ сарфлайди. Хитой ҳарбий бюджети Американикидан деярли 4 баравар кам.

Афғон синдроми

“Толибон”* билан тузилган шармандали тинчлик келишувининг шартларига (2020 йил 29 феврал) асосан АҚШ ва НАТО ҳарбий контингенти Афғонистонни тарк этмоқда.
Шу ўринда Афғонистон - сайёрадаги террорчилар ва жиҳодчиларнинг асосий халқаро базасига айлантириш хавфи сақланиб қолмоқда. Пентагон саросима билан қандайдир компенсация чораларини ихтиро қилмоқда ва The New York Times нашри ёзишича, "иттифоқчилар билан қўшни Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга контингентни кўчириш масаласини муҳокама қилмоқда". Агар тегишли давлатлараро келишувларга эришилса (бу эҳтимолдан йироқ бўлса ҳам), воқеаларнинг кейинги ривожини бемалол башорат қилиш мумкин.
Агар америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари Марказий Осиё давлатлари ҳудудидан Афғонистондаги “Толибон”* ва “Ал-Қоида”* жангари гуруҳларини “жиловлаб” туриш, яъни вақти-вақти билан "бомба ёғдириш"ни бошлашса, афғон жангарилари Марказий Осиё давлатларида жойлашган АҚШ ва НАТО авиабазаларида "жиҳод" уюштириши аниқ.
Пентагон делегацияси Тошкентда: Ўзбекистон америкалик ҳарбийларга нима учун керак
Афғонистонда туғилган, австралиялик профессор Амин Сайкал 21 апрел куни ASPI Strategist сайтида қизиқарли фикрларни жойлаштирди: “Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг Қўшма Штатлар ривожланаётган давлатларда олиб борган деярли барча урушларда мағлуб бўлди. Бу фияско (тўлиқ барбод бўлиш) жаҳон державасининг ассиметрик можароларни ҳал қила олмаслик фожиасини акс эттиради. Афғонистондаги 20 йиллик можаро - ўзининг дастлабки мақсадларига эришмасдан, ҳозир АҚШ буни рад этиб келаётган - охирги уруш ҳисобланади. Бу қадамлар Афғонистон, минтақа ва НАТО обрўсига қанчалик ҳалокатли оқибатларни олиб келди?”.
Дарҳақиқат, америкаликлар “Толибон” террорчиларини мағлуб эта олмадилар, Афғонистонни 2001 йилда ваъда қилинганидек барқарор, хавфсиз ва гуллаб-яшнаётган демократияга айлантира олмадилар. Ўзларидан кейин Жанубий Вьетнам ва Ироқ сингари, вайрон бўлган мамлакатни қолдириб кетмоқда.
Профессор Сайкал АҚШ ва унинг иттифоқчилари 3 502 аскарини йўқотди (улардан 2 300 нафари америкаликлар), минглаб одамлар яраланди ва урушга 2 триллион доллар сарфланди. Афғонистон халқининг йўқотишлари бундан ҳам каттароқ - 20 йил ичида ҳалок бўлган тинч аҳоли, аскарлар ва полиция ходимларининг сони 100 минг кишидан ошди. Бироқ тарих ҳеч нарсага ўргатмаяпти, Вашингтон бугун ҳам Москва ва Пекинни ҳарбий йўл билан "жиловлаш"га интилмоқда. Бу билан АҚШ ҳудудини ўзига хос Афғонистон Регистон чўлига айлантириш хавф остига солмоқда.

“Аҳмоқона” сиёсат

Аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ ва НАТО Россиянинг Европа қисми чегаралари яқинига фаол равишда ҳарбий кучларни олиб келмоқда, деб баёнот берди - асосий кучлар Қора денгиз ва Болтиқбўйи минтақаларида, жами 40 мингга яқин хорижий ҳарбий хизматчи ва 15 минг дона қурол ва ҳарбий техника, шу жумладан стратегик бомбардимончилар тўпланди.
Россияга нисбатан бу каби қўпол қилиқлардан "шериклар" қандай натижани кутмоқда? Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, бу "аҳмоқона" сиёсат. Натижада Пентагон ва унинг иттифоқчиларига яна бир бор Шарқий Европада "қизил чизиқ" қатъий кўрсатилди. Бу ерда Россия Федерацияси фақат майда ёмон ҳатти-ҳаракатларни кечириши мумкин.
“Бу НАТО иши”: Россия чегараси яқинида нималар бошланмоқда
Олим ва президент Роналд Рейганнинг ташқи сиёсат бўйича собиқ ёрдамчиси Дуг Бэндоу 20 апрел куни нуфузли The American Spectator журналида шундай ёзган эди: "АҚШ бир нечта "чексиз урушларда" иштирок этди, уларнинг ҳеч бири мамлакат учун ўта кескин хавф туғдирмаганди. Бу Американинг рақибларидан бирортаси ҳам Россия сингари, яхши тайёргарлик кўрган қуролли кучларга, кенг ядро салоҳиятига эга жиддий ҳарбий держава бўлмаганда содир бўлди". Америка ва Европа расмий вакиллари "ўйламай иш қилдилар, айниқса бу Грузия ва Украинани НАТОга қабул қилиш режаларига тегишли" деган фикрга қўшиламиз.
Ғарбий ярим шарда (Канада ёки Мексиканинг Варшава шартномаси ёки КХШТга аъзо бўлиши) ўз миллий манфаатлари йўлида АҚШ бундай тарихий воқеаларга ҳеч қачон йўл қўймайди. Москва Россия чегараларида, постсовет ҳудудида адоватли давлатларнинг "экзистенциал" мавжудлигига ҳеч қачон муроса қилмайди (Болтиқбўйи давлатлари қўрқмасликлари керак, ташқи сиёсатини корректировка қилиши керак). Россия ҳарбий таҳдидларни зарарсизлантириш учун самарали воситаларга эга.
Тарихнинг уқилмаган дарслари - Дмитрий Медведев
Бугунги кунда Украина билан чегара яқинида "Россия умумий келишилган ҳарбий бўлинмалари – 100 минг ҳарбий хизматчи, 1300 дона танк ва артиллерия қуроллари, 380 та ракета учириш ва 3700 та пилотсиз учар қурилмалари" машқларда жамланганлиги бежиз эмас.
The American Spectator нинг рақамлари бироз бўрттирилган кўринишга эга, аммо уларнинг моҳиятини тўғри акс этади - Украинада юқори технологияли Россия қўшинлари билан фаразий (гипотетик) можарода Пентагон ва НАТО қақшаткич мағлубиятга учрайди.
Бу Афғонистонда қараганда анча тезроқ бўлади. Агар "шериклар" тактик ядро қуролини қўлласа (Америка армиясининг тактик дарсликларида шундай боблар мавжуд), гипертовушли тезлик билан "салом" жавоби АҚШ ва можаро бошқа иштирокчилари ҳудудларига учиб келади. "Буюк Америка" ўз жонини сақлашга интилиш туйғусига эга бўлиши ва "устувор йўналишларни тўғри белгилаши" керак.
The American Spectator нашри қувончли хулосани беради: агар Шимолий Атлантика алянсининг асосий мақсади - эзгулик эмас, хавфсизлик бўлса, унда ядровий держава билан зиддиятга эга бўлган мамлакатлар бўлмаслиги керак: “Украина шунчаки унинг учун қатъятли ядровий держава билан уруш хавфига арзимайди”.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот