ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россия 10 нафар америкалик дипломатларни персона нон грата деб эълон қилди. Улар мамлакатни бир ой ичида, 21 майга қадар тарк этишлари лозим.
Қарор Россиянинг АҚШдаги элчихонаси ва бош консулхонасидаги россиялик дипломатларга қарши “Америка томонининг душманларча хатти-ҳаракатларига” жавоб тариқасида қабул қилинган, дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Вазирлик хабарига кўра, тегишли нота АҚШ элчисининг ўринбосари Бартл Горманга топширилган. Аввалроқ у Россия ТИВ чақиртирилган эди.
Россия ташқи сиёсий идораси яқин кунларда АҚШнинг сўнгги Россияга қарши санкциялари тўлқинига жавоб тариқасида бошқалар чораларни кўришга ваъда берган.
Аввалро АҚШ президенти Жо Байден 15 апрель куни Россияга қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди. Унда АҚШ Россия элчихонасида ишлаётган 10 нафар дипломатни жўнатиб юбориши ҳам кўзда тутилган.