Қашқадарёда “Nexia” газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши туманида “Nexia” автомобилига ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса бугун, 22 апрель куни соат 07:07 да “Истиқлол” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида рўй берган.
Андижонда газдан портлаш содир бўлди - жабрланганлар бор
Портлаш оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлган. Шохобчанинг 1 нафар ишчиси эса тан жароати олган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.
Айни вақтда тегишли орган ҳодимлари ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.