“Ўзбек йўлбарси”: Баҳодир Жалолов 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди – видео.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди.
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор кубоги" халқаро турнири ўтказилмоқда.
Кеча ўзбекистонлик оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалолов россиялик Артём Фёдоровга қарши рингга тушди. Жанг муддатидан олдин якунланди.
Жалолов 1-раунднинг ўзида мезбон боксчини 2 бор нокдаун ҳолатига туширгач, Фёдоровнинг мураббийлари рингга оқ сочиқ ташлашди.