ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Қирғизистонга “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси олиб келинади.
Қирғизистон “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси олиб келинади. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев маълум қилишича, биринчи партия 20 минг дозадан иборат. Бир дозанинг нархи 10 $, олиб келинган партиядан 10 минг кишини эмлаш режалаштирилган.
29 март куни Қирғизистонда Хитойнинг Sinofarm препарати билан оммавий эмлаш жараёни бошланди. Бугунги кунга келиб, расмий маълумотларга кўра, 13,5 минг киши эмланди, улардан 178 нафари 2-дозани олган.