Яна 139 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Фуқаролар Омск вилоятидаги “Лимакмарашстрой” МЧЖда меҳнат қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россия Федерациясининг кўплаб иш берувчи корхоналарига фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш мақсадида бу корхоналар вакиллари иштирокида фуқаролар қатор вилоятларда танловдан ўтказилди.
Танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.
139 граждан Узбекистана выехали на работу в РФ
Ана шундай фуқаролардан 139 нафари Омск вилоятидаги “Лимакмарашстрой” МЧЖда ишлаш учун Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетди.
Россияда ишлаш учун кетаётган фуқароларга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.
139 граждан Узбекистана выехали на работу в РФ
Мигрантлар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.