Украина президенти Путинга Донбассда учрашиш таклифи билан чиқди

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ва Россия ўртасида уруш юз берса, охир-оқибат иккала томон ҳам ютқазади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга Донбассда учрашишни таклиф қилди. Зеленский бу ҳақда видеомурожаатида маълум қилди.
Украина етакчиси 19 апрель куни бўлиб ўтган “норманд тўртлиги” сиёсий маслаҳатчиларининг учрашувида вазиятни максимал даражада кўриш ва тушуниш учун Донбассдаги туташув чизиғида учрашув ўтказиш таклифи илгари сурилганини билдирган.
“Мен яна нимани тушунишим керак? Менга ҳаммаси кундек равшан, у ерга ҳар ойда бораман. Жаноб Путин, мен яна боришга ва сизни уруш давом этаётган Украинанинг Донбасс ҳудудидаги исталган нуқтада учрашишга таклиф қилишга тайёрман”, — деди ўз мурожаатида Зеленский.
Ким “Украина НАТОга қабул қилинади” деган гаплар билан Россияни провокация қилмоқда
Зеленский Украина ва Россия ўртасида уруш юз берса, охир-оқибат иккала томон ҳам ютқазишини қўшимча қилган.

Донбассдаги можаро

Донбассдаги фуқаролар уруши етти йилдирки давом этиб келмоқда. 13 минг нафарга яқин киши қурбон бўлган. Минск гуруҳи можарони ҳал қилишни муҳокама қилиб, уни ҳал этишга қаратилган бир неча ҳужжат қабул қилди. Бироқ отишмалар ҳамон давом этмоқда.
Ўтган йилнинг июль ойида сулҳ режими кучга кирди. Аммо февраль ойидан буён жанглар кескинлашди, апрель ойида эса ДХР Украина дрони ҳужумидан бир гўдак ҳалок бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари республикани Минск гуруҳи томонидан тақиқланган қурол билан ўққа тутмоқда.
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
Москва можаронинг кескинлашидан хавотир билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва у ерда истиқомат қилаётган русийзабон фуқароларга ёрдам, жумладан, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этишини айтди. Шунингдек, у Россия ўз хоҳишига кўра қўшинларини ўз ҳудуди доирасида жойлаштира олиши ва чегараси яқинида беқарор бўлган минтақа бўлгани учун ўз хавфсизлигини таъминлаши зарурлигини қайд этган.