Қозоғистонда янги қурилган кўп қаватли уй қулай бошлади – видео

Кўп қаватли уй бундан икки йил аввал фойдаланишга топширилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг Уст- Каменогорск шаҳрида кўп қаватли уй том маънода қулай бошлади.
Лавҳада уй девори орасидан қум қандай тўкилаётганини кўриш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, бино яқинда қуриб битказилган. Хонадон эгалари 2019 йилда ўз калитларига эга бўлишганди.
Янги бино қулаётгани ҳақида маҳаллий декабрдаёқ шикоят қилишган эди. Ҳозир масъуллар ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.