ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Жиззах вилоятида зотдор қўйларни олиб кетаёган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса 20 апрель куни Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи “Навбаҳор-Учтепа-Жиззах” йўналишида содир бўлган. Юк машина ҳайдовчисиниг бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган. Ҳайдовчига жароҳат етмаган,
аммо юк машина остида зотдор қўйлар қолиб кетган.
аммо юк машина остида зотдор қўйлар қолиб кетган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар боқшармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи 130 бош зотдор қўйларни қутқаришга муваффақ бўлган. Ҳайвонларнинг бир қисми эса нобуд бўлган.