ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватан озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечалар ўтказилади.