ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасидан 118 нафар фуқаро “Довуд ота” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.
118 граждан Узбекистана выехали на работу в Казахстан
© Агентство внешней трудовой миграции
Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.
118 граждан Узбекистана выехали на работу в Казахстан
© Агентство внешней трудовой миграции
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўплаб салоҳиятли иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар натижасида эришилган келишувларга мувофиқ чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларига ишга жалб этилмоқда.