Янги университет: Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти қайта ташкил этилди

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.
Мирзиёев Миллий гвардия ўқув марказларига оид қарорни имзолади
Университет қуйидагилар учун малакали кадрлар тайёрлайди:
- ИИВ ва Миллий гвардия учун – жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;
- Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун – ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
- қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун – қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.
2021/2022 ўқув йилидан Университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.
Қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни, сиртқи таълим учун 100 нафаргача тингловчини ташкил этади.