Самарқандда эркак фарзандини кўрсатмаган қайнонасини ўроқ билан ўлдирди

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳуманинг ўлими кўкрак ва бел соҳасига ўн икки маротаба тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотишидан келиб чиққан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи эркак қайнонасини ўроқ билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, эркак маст ҳолатда собиқ турмуш ўртоғининг уйига фарзандини кўришга келган. Қайнонаси бола билан учрашишга қаршилик қилгач эса ўзаро жанжал юзага келади ва оқибатда собиқ куёв ўзи билан олиб келган ўроқ билан аёлнинг кўкрак ва бел соҳаларига уради. Аёл жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳуманинг ўлими кўкрак ва бел соҳасига ўн икки маротаба тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотишидан келиб чиққан.
Андижонда эркак сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди
Воқеа жойига вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят прокурори биринчи ўринбосари Х.Қобулов, Самарқанд туман прокурори Ж.Санаев, туман ИИБ бошлиғи А.Тошев ҳамда бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
Самарқанд туман прокурори томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда, жиноят иши бўйича Самарқанд туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича Самарқанд туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.