ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия компаниялари Ўзбекистонда автомобиллар йиғиш йўлга қўйиш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда "Российская газета" Россия экспорт маркази (РЭМ) маълумотларига асосланиб хабар қилди.
"Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон бозори жадал ўсиб бормоқда. Россия ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан локализация қилинган глобал брендларининг сотиш ҳажмини оширишга муваффақ бўлишди", - деб тушунтиришди РЭМда.
Россия Федерацияси компаниялари Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни ташкил этиш бўйича иш олиб бораётганлигини таъкидладилар.
Статистик маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистон Россия автомобилларини импорт қилиш бўйича 3-ўринни эгаллади. РФ автомобил заводлари республикага 5078 дона автомобил етказиб берилди.