ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 12 апрель куни Учтепа тумани ИИО ФМБга 29 ёшли Миржалол Х. мурожаат қилиб, масжидда бўлганида 1.200.000 сўмлик телефони ўғирланганини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи – 23 ёшли Жасур Т. қўлга олинди.
Тергов давом этмоқда.