ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қирғизистонда Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамламадан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 63 ёшли эркак заҳарли ўсимликдан тайёрланган дамламани ичган. Айни дамда бемор касалхонага ётқизилган.
Ўтган ҳафтада мамлакат президенти ва соғлиқни сақлаш вазири "Иссиқкўл илдизи билан даволаш"ни таклиф қилинганди. Уларнинг фикрига кўра, дамлама ёрдамида "2-3 кун ичида бемор COVIDдан шифо топади".
Қирғизистон ССВ 300 нафар киши дамлама билан даволангани ҳақида хабар берганди. Ўтган жума куни Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев матбуот анжумани вақтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичганди.
Бир неча кундан сўнг Садир Жапаровнинг "даволанишнинг мўъжизавий усули" ҳақида Facebookда қўйилган постлари ўчириб ташланди.
Парламентнинг ижтимоий масалалар, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш масалари бўйича қўмитаси Бейшеналиевга ишончсизлик билдириб, уни лавозимдан озод этиш тўғрисида бош вазирга таклиф юборди.
Иссиқкўл илдизи - заҳарли ўсимлик. Шифокорлар тасдиқланган протоколлар асосида коронавирусни даволашни тавсия этадилар.
2007-2018 йилларда Қирғизистон ОАВлари Иссиқкўл илдизи билан заҳарланишдан кўплаб одамлар вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.