ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Армия ўйинлари-2021 доирасида Ўзбекистонда "Ҳарбий тиббий эстафета" халқаро босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
АрМИ-2021 беллашуви 22 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтади.
2020 йилда мусобақа Ўзбекистонда бўлиб ўтганди. Ўша вақтда жамоавий баҳсда Ўзбекистон жамоаси ғолибликни қўлга киритди, 2-ўрин Россия, 3-ўрин Беларусь жамоаси эгаллади.